ОВҚАТДАН ЗАХАРЛАНИШ

ОВҚАТДАН ЗАХАРЛАНИШ

БОТУЛИЗМ    

Ботулизм – умумий юкимли касаллик булиб, токсикинфекция группасига киради, бу касалликни аноэроб бацилласи чакириб, марказий нерв сестемасини чукур зарарлайди.

Этиологияси: касаллик чакирувчи аноэробли, спорали бактерия хисобланади, у узидан кучли зарар экзотоксин ишлаб чикаради. Бу касалликнинг 5 тури: А, В, С, Д ва Е турлари фаркланади. Микроб озиқ овқат махсулотларида айникса: селофанда узок сакланган гушлик овкат, кокланган ва тузланган гушт, калбаса, балик махсулотлари, кизил икра ва сабзавот консервалари яхши мухит хисобланиб, споралар билан зарарланади ва купаяди. Оптимал т – 35 – 37 градус хисобланади, кулайлик хавосиз хаво етишмаган жойда яхши купаяди.

Зарарланган овкат, консерва махсулоти истемол килинганда, бацилла ичакда купаяди ва узидан экзотоксин ишлаб чикади, конга сурилади, асосан нерв сестемани зарарлайди.

Инкубацион (яширин даври), 6 – 10 соат хисобланади, баъзан 43 соатгача чузилиши мумкин.Касаллик уткир бошланади: бош огриги, бош айланиши, холсизланиш, кусиш кайт этилади.

Корин дамланиш, ич котиши, бемор куришда узгаришлар, диплопия (иккиланиш) птоз, анезакария кузатилади, овоз бойламлари зарарланиб – бугик овоз, ютинишдан кийналиш, овкатга туйиниш холати кузатилади, юрак сохасида чукур узгаришлар булиб  хатто улимга олиб келади, (IХ – Х нерв стволи зарарланиб, юрак мушакларида парез ва  паралич чакиради)

Даволаш: ошкозонни 2% сода билан ювиш ёки 25% магнизи сулъфат эритмаси билан ювиш, зудлик билан шифохонага ёткизиш зарур. Ботулизмга карши анатоксин ва зардоби 50.000 дан 150.000 АЕ юборилади. Дезинтоксикацион суюклик, юрак кон томир системасини тикловчи дори дармонлар ишлатилади.

Профилактикаси:

Гушт махсулотлари, балик ва сабзавотларни таёрлашда (консерва), ва саклаш санитария гигиена коидаларига риоя килиш. 

-Санитария кузатув ишларини олиб бориш, бузилган, ранги узгарган, хидли, копкоги буртиб чиккан консерва махсулотларини харид килмаслик, ишлатмаслик, йукотиш, селафонда узок сакланган овкатни истемол килмаслик.