Ботулизм буйича таргибот

📌Санитария-епидемиологик  осойишталик ва жамот саломатлиги Карши туман булими ходимлари томонидан Куйи Бешкент МФЙда ахоли  ўртасида хонадон шароитида тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги келиб чикиши тугрисида таргибот ишлари утказилди,уй шароитида тайёрланган консерва махсулотини органолептик назоратдан утказилганда сифатсиз деб гумон килиниб тукиб ташланди.
📌Бунинг сабаби оддий –  уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда ҳамма ҳам зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрлари ва шахсий гигиена қоидаларига тўла риоя қилмайди. Шунингдек, уларни белгиланган ҳароратда сақлашга ҳам кўпинча эътибор берилмайди. Натижада консервадаги ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради.
📌Ҳар қандай касалликлар каби, ботулизмнинг олдини олиш ҳам  ўз қўлингизда.

Санэпидқўмита Қашқадарё вилояти Карши туман булими  Ахборот хизмати.

https://t.me/sanepidqomitaqarshit