🦠 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус жорий йил бошидан буён COVID-19 қурбонлари сони 95 фоизга камайганини маълум қилди.
.
🔎 Шунингдек, у вирус ҳали ҳам хавфли эканлиги ва одамлар ўлимига сабаб бўлишда давом этаётганидан огоҳлантирди.
▶️ “Инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар сони муттасил камайиб бораётганидан хурсандмиз, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бироқ “омикрон”нинг ўта юқумли ХBB.1.16 варианти пайдо бўлиши вирус ҳамон мутацияга учраётгани ҳамда у касаллиниш ва ўлим ҳолатларининг янги тўлқинини юзага келтириши мумкинлигини кўрсатяпти”.
‼️ Шунингдек, Т. Гебрейесус шу йил коронавирус пандемияси бекор қилиниши кутилаётганини эслатиб ўтди.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.