
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялар саҳарлик ва ифторлик учун таом тайёрлашга доир маслаҳатларни ҳам ўз ичига олади! Жумладан:
🥩 Ёғли маҳсулотлар, айниқса, чарви ёки қуйруқли гўшт, қатламали, ёғ/маргарин ёки сариёғ қўшилган хамирдан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш керак.
🫕 Масаллиқларни қовуриш ўрнига, овқат тайёрлашнинг бошқа, масалан, буғда, соусда пишириш, кам миқдордаги ёғда қовуриб, печда қизартириш каби усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.
‼️Таркибига меъёрдан ортиқ туз қўшилган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг!
🥓 Сосиска, колбаса, дудланган, қайта ишланган ва тузланган гўшт;
🐟 балиқ маҳсулотлари,
🫒 зайтун меваси, шўр бодринг,
🧀тузли пишлоқлар, газаклар,
🥙 майонез, кетчуп ва хантал қўшилган салатлар,
🥫соуслар шулар жумласидандир.
❗️Овқат тайёрлашда туздан иложи борича камроқ фойдаланиш ва туздонни стол устидан панага олиб қўйиш тавсия этилади.
✅ Пиширилаётган таомлар таъмини яхшилаш учун турли ўт ва зираворлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.