Мактаб ошхоналарида бериладиган озиқ-овқатга қўйиладиган гигиеник талаблар

Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачи томонидан 2010 йил 1 ноябрда 0288-10 рақами билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида, ўрта махсус касб-хунар таълими муассасаларида ўқувчиларнинг овқатланишини ташкил этишнинг санитария-эпидемиологик талаблари”нинг 8-иловасида таълим муассасаларида умум овқатланиш учун рухсат этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати келтирилган. Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати қуйидагилардан иборат:

1. Гўшт қўшилган, мойонез, кетчуп ва сабзавотлар орасига солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбергер ва хот-доглар).

2. Сунъий таъм берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган, шакарпазлик маҳсулотлари.

3. Сунъий консервантлари бор маҳсулотлар (кириешки, хрустяшки).

4. Чипслар.

5. Газланган газли ичимликлар.

6. Яроқлилик муддати тугаган ва сифатсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари.

7. Бир кун олдин тайёрланган ва қолиб кетган овқатлар.

8. Эскириб, бузилиб колган сабзавотлар.

9.  Ветеринар назоратдан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар.

10. Жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла поччалар.

11.  Ичак-човоқдан тозаланмаган парранда.

12. Сувда сузадиган қушлар гўшти ва тухуми.

13. Ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, кертиги бор, шунингдек, сальмонеллезга нохуш вазият деб топилган хўжаликлардан олинган тухумлар.

14. Банкаларни герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли узгарган, ёрлиғи булмаган ва ишлаб чикариш вакти ва яроклилик муддати белгиланмаган консервалар.

15. Турли аралашмалар билан ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар.

16. Уй шароитида тайёрланган (ишлаб чиқариш туридаги бўлмаган) барча озиқ-овқат маҳсулотлари.

17. Кремли кандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар).

18. Холодец, гўшт, балик, парранда ва туёкли хайвонлар оёгидан тайёрланган хамда кала гушти рулетлари, упка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар.

19. Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ.

20. Қўлбола қатиқ.

21. Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлари

22. Квас.

23. Нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек, дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари.

24. Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан кайнатилган колбаса.

25. Иссиқлик билан ишлов берилмаган гўшт, парранда, балиқдан тайёрланган таомлар.

26. Қизитилган ёғда тайёрланган унли маҳсулотлар;

27. Сирка, хантал, хрен, ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар.

28. Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар.

29. Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи ичимликлар, алкоголь.

30. Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидрогенизик ёғлар.

31. Данакли меваларнинг мағзи.

32. Сақич.

33. Қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5%дан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар.

34. Карамель, обаки.

35. Газакбоп консервалар.

36. Устига сардак солинадиган (гўштли ва балиқли) таомлар, илвира, қийма ёки эзилган сельд балиғидан картошка қўшиб тайёрланган овқат.

37. Мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз).

38. Окрошка ва совуқ шўрвалар.

39. Қиймали макарон, тўғралган тухумли макарон (макароны по флотски).

40. Ёғда қовурилган тухум.

41. Паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.

42. Тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлар асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар.

Умумтаълим мактабларидаги ошхона ва буфетларда фаолият олиб бораётган ходимлар бундай талабларга риоя қилиши энг аввало ўқувчи-ёшларимизнинг саломатлигига хизмат қилади!