Жазирама ёз кунларда салқин ичимликлар,музқаймоқ махсулотларига аҳоли ўртасида кескин талаб ошиб бориши табиий холатдир. Аммо ёзда йўлларда уй шароитида тайёрланган айрон, ҳар хилдаги шарбатлар, музқаймоқ ва салқин ичимликлар сотиш мумкинми? Ва уларни сотишга рухсатнома олиш учун қаерга мурожаат этиш керак деган саволларимизга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Қарши тумани бўлими мутахассисларидан қуйидаги жавобни олдик.
«Рухсат этилмаган катта йўл ёқалари, нотурғун жойларда барча турдаги маҳсулотларни, жумладан уй шароитида тайёрланган салқин ичимликлар, бочкалардаги морслар, фрейзерда қуйиб бериладиган музқаймоқлар сотилиши қатъиян ман этилади.
Ноқонуний кўча савдоси назорати Вазирлар Маҳкамасининг 378 ва 251-сонли қарорлари билан ички ишлар ва солиқ органларига юклатилган».
Аҳоли саломатлигига ноқонуний кўча савдосини салбий таъсирини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик хизмати мутахассислари томонидан режали рейдлар ўтказилмоқда.