✅ Айрон ажойиб чанқовбосди ичимлик ҳисобланади. Уни жазирама пайтларида ичиш орқали организм йўқотган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини қоплаши мумкин.
✅Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.
✅ Айрон овқат ҳазм қилиш тизимини, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради.